Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

НАВРЎЗ МУБОРАК!


НАВРЎЗ МУБОРАК!

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор юртимизга ўзи билан бирга қатор байрамларни бошлаб келади. Кўкламнинг тароватини қалбларимизга янада чуқурроқ кириб боришида халқимизнинг миллий байрамларидан бири Наврўзнинг ўрни беқиёсдир.DSC02083.JPG

Мустақиллик шарофати билан қадимий урф одатлар, маросим ва байрамлар тарихи, уларнинг халқимиз маданий ҳаётидаги ўрнига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Кўпни кўрган кексаларимиз Наврўз қандай нишонланса, йил давомида шундай кайфият ҳукм суришини таъкидлайдилар. Наврўзни англаш ўзликни англаш дея таърифланади.DSC02083.JPG

Шу жиҳатдан Наврўз байрами элимизда ободлик, тотувлик, миллатлараро аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда эзгулик уйғотадиган ҳақиқий шарқона байрам бўлиб қолаверади.

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси кўп миллатли халқимизни миллий байрамимиз - Наврўз айёми билан самимий муборакбод этади. Наврўз - сиҳат-саломатлик, дастурхонларингизга тўкинлик ва юртимизга тинчлик ҳамда кўплаб шодиёналар тортиқ этишини тилаймиз.

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси