Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўзбекистон Респбликаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини ташкил этиш масалалари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4434-сонли “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юзасидан ишлаб чиқилган тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 28 апрел куни вилоятдаги барча хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда вилоят маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқарув органлари, назорат қилувчи ва хизмат кўрсатувчи идоралар вакиллари иштирокида “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони” мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этишлилигини, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтиришини, айниқса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиши борасидаги ислоҳотларни мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга оширилиб келинишини айтиб ўтдилар.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолиятини эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3594-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2012 йил 10 апрелдаги ПФ 4434-сон Фармонлари қабул қилинди.

Ушбу қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари натижасида хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги тадбиркорлик субъектлари, айниқса хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кенг кўламдаги кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар тизими яратилганлигини такидлаб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонининг Бухоро вилоятидаги хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари учун энг аҳамиятли жойи шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сонли Фармонида кўрсатилган имтиёзлар 2012 йилнинг

2-чорагидан бошлаб Бухоро вилояти ҳудудида жойлаштириладиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга ҳам тадбиқ этили белгиланганлигини айтиб ўтди.

Мазкур имтиёзлар ва кафолатлар натижасида вилоятда хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони ортиб бораётганлигини айтиб ўтди. Масалан, Бухоро вилоятида 2000 йилларда атиги 20 га яқин хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатган бўлса, 2012 йилда ушбу кўрсаткич 64 тани ташкил қилинганлиги гапириб ўтдилар.

Юқоридаги Қонун ва Фармонларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик учун янада кенг имтиёз ва қулай инвестицион муҳит яратилганини, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими кучайтирилгани такидлаб ўтди.

Хусусан, бугунги тадбирнинг асосий мақсади ҳам республикамизда ушбу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказишдан иборатлигини билдирилди.

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Э.Гадоев Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга мазкур Фармонда кўрсатилган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати юзасидан сўзга чиқиб, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари ҳамда 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир якунида бугунги кунда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан унумли тарзда фойдаланиш юзасидан келажакда бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида, шунингдек мазкур фармон ва бошқа норматив ҳжжатларнинг ижросини ташкил этиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида келишиб олинди.