Янгиликлар
Ватан келажаги эгалари
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Мухтор Ашрафий” номидаги Санъат коллежида “Ёшлар ва хотин-қизларнинг салбий ғоялари таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, уларнинг маънавиятини кучайтиришга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларни ташкил этиш” ва “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда вилоят прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси, Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбирда ҳаётнинг барча соҳаларида собитқадамлик билан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Юртбошимиз маърузаларида ёшларимиз келажаги тўғрисида жон куйдириб айтилаётган ҳамда бу борада амалга оширилаётган амалий тадбирлар ҳар жиҳатдан етук баркамол авлодни, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялаш эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам баркамол авлод тарбияси, ёшлар ҳуқуқларининг кафолатига оид бир қанча нормалар ўз аксини топганлиги, хусусан, асосий қонунимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги, шунингдек конституциямизнинг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири бўлган ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб қўйилганлиги, шу сабабли “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда вояга етмаган болаларнинг ота-оналари боланинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шартлиги ҳамда уларнинг тарбияси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгар эканликлари алоҳида белгиланган.
Шуниндек, тадбирда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан сақлаш, ёш йигит-қизларимизни ҳар томонлама баркамол этиб шакллантириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ҳар қандай жиноий унсурлардан, ташқи тажовузкор кучлардан ҳимоя қилиш, уларни ватанга садоқатли, миллий урф-одатлар, анъаналар руҳида тарбиялаш масаласи нафақат давлат органлари ва ўқув-тарбия муассасаларининг вазифаси, балки келажак олдидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳар бир оила, ота-она, қолаверса ҳар бир шахснинг асосий ва доимий бурчи бўлмоғи лозимлиги қайд этилди.