Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ёшлар ва қонун


Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.DSC02083.JPG

Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида 2-республика тиббиёт коллежида ташкил этилган “Ёшлар ва қонун” деб номланган маърифий-ҳуқуқий анжуман ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтидор ҳамда имкониятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик масалаларига бағишланди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳар бир ёш ўзининг ҳуқуқий онги ва тафаккуридан келиб чиқиб, ҳуқуқлари билан биргаликда мажбуриятларини ҳам яхши билиши, уни тўғри қўллай олиши, энг муҳими, шахсий фикрини аниқ баён этиш имкониятига эга бўлиши уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида вояга етмаганлар ва ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётимизнинг бошқа соҳалари билан ўзаро чамбарчас боғланган, тизимли, босқичма-босқич амалга ошириладиган стратегияси белгилаб олинди.

Мазкур ислоҳотларнинг асосий мақсади вояга етмаганлар ва ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, иқтидорини жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборат бўлди.

Бу жараёнда эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган вояга етмаганларни турли бузғунчи ғоя ва мафкуралар таъсиридан асраш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан етук инсонлар этиб камолга етказиш муҳим аҳамиятга эга.

Сўзга чиққанлар қайд этишганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида ҳам ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида бир қатор амалий тадбирларни ўтказиш назарда тутилган.

DSC02083.JPGАнжуманда вояга етмаганларнинг бўш вақтларини самарали тадбирлар билан банд қилиш жиноятчиликка қарши курашишнинг таъсирчан усули ҳисобланиши, бу мақсадда мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбияси, шу жумладан, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлат ва нодавлат ташкилотларининг устувор вазифаси эканлиги эътироф этилди.

Тадқиқотларга кўра, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг асл сабаби - унинг таълим-тарбияси билан узвий боғлиқ бўлади. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, бурч ва жавобгарлик ҳиссини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кўриш, энг муҳими самарали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кўпайтириш эртанги ҳаётимиз давомчиларининг баркамоллигини таъминлашга хизмат қилади.

Тадбирда Давлат дастурлари асосида ёшларга оид қонунчилик юзасидан соҳа мутахассисларининг интерактив шаклдаги чиқишларини кўпайтириш, ёшларни “оммавий маданият” таъсирларидан ҳимоя қилишда маҳалла, оила ҳамда таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кенгайтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг роли каби бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилиб, ёшлар бу борадаги ўз қарашларини саҳнавий кўринишлардаги чиқишлар орқали намойиш этишди.