Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. DSC02083.JPG

Адлия вазири, Ҳайъат раиси Н.Йўлдошев мажлисда дастлаб мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, бошқарувнинг энг муҳим принципларини амалга оширишнинг конституциявий механизмларини такомиллаштириш мақсадида, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни ўз ичига олган Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

Адлия органлари ва муассасалари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда Конституциямизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳиятини оддий ва халқчил тарзда тарғиб қилишни фаолиятнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг мажлис кун тартибидаги масалалар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 1-чораги давомида вазирлик томонидан 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 7 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. 268 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан, 84 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг 1017 та қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари” янги таҳрирда ишлаб чиқиб қабул қилинди.

Тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд тартиб-таомилларни қисқартириш, халқаро-ҳуқуқий муносабатларда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилишга доир ишлар ҳам самарали ташкил этилди.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий – техник базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Ҳукуматнинг муҳим қарорлари қабул қилинди. Университетнинг биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш доирасида четдан олиб кириладиган ва божхона йиғимларидан озод қилинадиган қурилиш материаллари, ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва моддий-техник ресурсларнинг рўйхати тасдиқланди. DSC02083.JPG

Мажлисда амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

Ишларни режалаштириш, назорат тадбирлари сифатини ошириш, ўрганишлар ва улар натижаси бўйича таъсир чораларини қўллаш, суд департаментининг айрим ҳудудий бошқармаларида ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилганлиги юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат мажлисида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда қонунчилик талабларини тўғри қўллаш, тадбирлар ижроси мониторингини кучайтириш, киритилган таъсир чораларини назорат қилишда масъулиятни ошириш, адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш, нотариусларнинг малакаларини оширишга қаратилган тадбирлар изчиллигига алоҳида аҳамият қаратиш юзасидан масъул раҳбарларга зарур йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.