Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Эрта ва қариндошлик никоҳларнинг олдини олиш оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш


Бугунги кунда вилоятда эрта ва қариндошлик никоҳларнинг олдини олиш оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан бир неча мутасадди ташкилотлар томонидан турли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, ана шу масалаларга бағишлаб жорий йилнинг 20 июнь куни вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан тасдиқланган ФҲДЁ органлари ходимлари учун ўтказиладиган ўқув-семинарлар машғулотлари жадвалига мувофиқ, “Эрта ва қариндошлик никоҳларнинг олдини олиш оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида Бухоро вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари Н.Холова, ФҲДЁ органлари, мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ва туман (шаҳар) имом хатиблари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кенгайтирилган семинар ташкил этилди.

Тиббиёт соҳаси мутахассислари (айниқса, скрининг маркази мутахассислари) бугунги кунда эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош уруғлар ўртасида (асосан шаърий) тузилган никоҳларнинг оқибатида дунёга ногирон ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилаётганликларини доимий равишда таъкидлаб ўтаётганларига қарамасдан, 2011 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан 15-16 ёшли аёллар томонидан фарзанди учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олиш ҳолатлари таҳлил қилинганда 15 ёшда она бўлган аёллар сони 21 нафарни, 16 ёшда она бўлган аёллар сони 165 нафарни ташкил этганлигини, ушбу рақамлар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилганлар бўйича, бироқ, вояга етмай туғиб ўз вақтида ҳужжат олмаганлар ҳам йўқ эмаслигини, ваҳоланки тиббиёт мутахассислари қиз болалар жисмонан ҳамда руҳан 20 ёшда шакилланиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, жисмонан тўлиқ шакилланмаган қиз болани хомиладор бўлиши бўлажак фарзанд учун хавфли эканлиги, яъни тўлиқ ривожланмаган бачадонда (эмбрион) бола соғлом ва тўлиқ ривожланиши мумкин эмас эканлиги, болани туғиш жараёнида жисмонан заиф бўлган онанинг психикасига (руҳига) ҳам салбий таъсир қилиши ва келгусида нохуш оқибатларга олиб келиши, яъни нафақат болани ҳаттоки она соғлиғига ҳам эрта фарзанд кўриш салбий таъсир қилиши аниқлиги, амалиётда эрта никоҳ қурган қизлар ўз хомилаларини жуда кам ҳолатларда 9 ойгача етказа олишлари ҳақида қатъий таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
16-моддасида насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳанузгача яширин ҳолда ноқонуний равишда қайд этилиши ҳолатлари учраётганлиги, эр ва хотиннинг қариндош эканлигининг салбий оқибатлари фақат ногирон фарзанд туғилганидан сўнггина англаниши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маърузачи ўз маърузасининг охирида агар жамиятда никоҳ тузишга монелик қиладиган эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош уруғлар ўртасида (асосан шаърий) тузилган никоҳлар каби ҳолатларга риоя қилиниб, оила қурилса, у мустаҳкам бўлиши, бу эса ўз навбатида келажак авлод баркамоллигини, қолаверса, ҳалқимизнинг келажагини соғломлаштиришни таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлишини таъкидлади.

Семинар якунида маъруза юзасидан йиғилганлар орасида фикр алмашинув бўлиб, тадбир савол-жавоб асосида қизғин баҳс ва мунозараларга, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.