Янгиликлар
Тадбиркорлик тараққиёти йўлида
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Когон туман Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” мавзусида тадбиркорлар, ҳунармандлар, коллеж битирувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти, Марказий Банк, вилоят солиқ, вилоят божхона бошқармалари, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Маҳалла” жамоат фонди ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбирда ҳаётнинг барча соҳаларида собитқадамлик билан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Юртбошимиз маърузаларида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш тўғрисида амалга оширилаётган тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун - моҳияти тўғрисидатўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларининг энг асосий йўналиши ҳисобланиши, тадбиркорлик ривожи- юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гарови эканлиги тўғрисида сўз юритилди. Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жахон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни бошлаш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди.
Сўзга чиққанлар 2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ солишдан бошлаб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни, ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлашлари, 2015 йилнинг биринчи январидан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари статистика ҳисоботларини йилда бир маротоба тақдим этишлари, бунда статистика органлари ҳар чоракда фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма асосдаги ўрганишларни ўтказиб боришлари ҳақида тингловчиларга тушунтириб бердилар.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.