Янгиликлар
Бандликни таъминлаш-устивор вазифа
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Коллеж битирувчиси бандлигини таъминлаш-устивор мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳар жиҳатдан етук баркамол авлодни, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялаш тадбирнинг асосий мақсади ҳисобланиб, мамлакатимизда таълим тизимига катта эътибор қаратилаётганлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини узлуксиз равишда ривожлантириш, баркамол авлодга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг сифатли таълим олишлари учун ҳамда етук мутахассис сифатида етишишлари учун барча имкониятлар эшиги очиқ эканлиги, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳар жиҳатдан етук ёш авлодни шакллантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги, бунинг ёрқин ифодаси бўлиб 1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги тадбирда сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилди.
Қонун ҳужжатларида болаларимизнинг мажбурий умумий ўрта таълим, шунингдек бепул мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълими олиши кафолатлангани, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга экани, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни яратиш ва тарбиялаш масаласи нафақат давлат органлари ва ўқув-тарбия муассасаларининг вазифаси, балки келажак олдидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳар бир оила, ота-она, қолаверса ҳар бир шахснинг асосий ва доимий бурчи бўлмоғи лозимлигини таъкидланди.
Шу билан бир қаторда битирувчи талабаларнинг ўзлари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок этдилар.