Янгиликлар
Қонун билимдонлари танлови
Бухорода ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қуйи босқичларда ғолиб бўлган 14 жамоа ўзаро баҳслашди.
Танловда иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила ва Меҳнат кодексларининг ёшларга оид бандлари ҳамда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга сайловлар, сайловчиларнинг ҳуқуқлари, аҳолини иш билан таъминлашга оид қонунлар, ҳукумат қарорлари бўйича ҳуқуқий билим даражаси савол-жавоблар орқали аниқланди. Ўқувчилар томонидан намойиш этилган тергов ва суд жараёнларига оид саҳна кўринишлари асосида уларнинг ўз ҳуқуқий билимларини амалда қўллай олиш қобилияти синовдан ўтказилди.
Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежининг “Парламент” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.