Янгиликлар
Бахтимиз қомуси
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишлаб Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосий қомусимиз ҳисобланиши, ҳаётимиз йўриқномаси эканлиги ҳамда мазмун-моҳияти, Ўзбекистон халқи илк кунлариданоқ мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни асосий мақсад сифатида белгилаб олганлиги қайд этиишди. Ўзбекистонда умуминсоний қадриятларни тиклаш ва демократик жамият қуриш йўлидан боришда инсон эркинлигига, жамият ва давлатнинг бирлигида инсоннинг тутган ўрнини юксак баҳолашга катта аҳамият берилганлиги, демократик давлатда жамият аъзолари ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари доимо юқори пағонада эканлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ижтимоий-ҳаётимизни барча соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар бундан кейин ҳам албатта давом этиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, ислоҳотлар ва ўзгаришлар йўлида фақатгина эришилган марралар билан чекланиб қолмасдан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда собитқадамлик билан амалга оширилаётган янгиланишларнинг, демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий замини бўлиб қолиши ва халқ манфаати йўлида кўп ислоҳортларни амалга ошириш, бир сўз билан айтганда “Конституциямиз келажагимиз ҳамда бахтимиз пойдевори” эканлиги ҳақида фикр юритдилар.
Тадбир давомида коллеж талабалари томонидан берилган саволларга йиғилиш иштирокчилари томонидан жавоб берилиб, фикр мулоҳазаларга бой равишда ўтди.
Шунингдек тадбирда Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежи талабалари томонидан тайёрланган бадиий қисм намойиш этилди. Талабалар томонидан турли саҳна кўринишлари ва мусиқали чиқишлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.
Тадбир якунида коллежнинг фаол ва ташаббускор талабаларига ҳамда мураббийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.