Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Болалар байрамига бағишланди


DSC02083.JPGБухоро вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан 4-сон мусиқа мактабида “1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Эртамиз бугундан бошланади – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясининг Ўзбекистондаги аҳамияти” ва мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда адлия бошқармаси масъул ходимлари, мактаб ўқитувчилари, лицей ва коллежларнинг фаол ўқувчи ва талаба ёшлари, прокуратура, ИИБ, халқ таълими ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқларининг ажралмас ва узвий қисми бўлган бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш – Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқ тизимининг ўзагини ташкил этади. Зеро, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни шакллантириш, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялаш – бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган давлат сиёсатининг ҳамда ислоҳотларнинг асосий мақсадидир.

DSC02083.JPGТадбирда, истиқлол йилларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилганлиги, бу борада бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам баркамол авлод тарбияси ва ёшлар ҳуқуқларининг кафолатига оид бир қанча нормалар ўз аксини топганлиги хусусан, Асосий Қонунимизда “вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” эканлиги (45-модда), “оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши” (65-модда) кафолатланганлиги, юртимизда Оила, Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Ёшлар йиллари доирасида бу борада кўпгина амалий ишлар бажарилгани, 2014 йилнинг эса олдинги йилларнинг мантиқий давоми сифатида “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани бунинг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди.

Айниқса, ташкилотчилар томонидан “Бола ҳуқуқлари” юзасидан тайёрланган махсус саҳна кўринишлари ёшларда катта таассурот қолдирди

Тадбир давомида адлия бошқармаси томонидан олдиндан тайёрланган саволлар асосида ёшларнинг ҳуқуқий билимлари яна бир бор синовдан ўтказилиб, ўз билим ва дунёқарашларини намоён этган ёшлар Адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.