Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ишбилармонликка катта рағбат


DSC02083.JPGБухоро вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармон ижросига бағишланган ўрганиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўқув семинарида ҳаётнинг барча соҳаларида собитқадамлик билан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Юртбошимиз маърузаларида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш тўғрисида амалга оширилаётган тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун - моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.

DSC02083.JPGБундан ташқари, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларининг энг асосий йўналиши ҳисобланиши, тадбиркорлик ривожи- юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гарови эканлиги тўғрисида сўз юритилди. Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жахон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни бошлаш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди.

Бундан ташқари, маърузачилар томонидан ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш ишларини олиб боришлари ҳақида тавсиялар бердилар.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.