Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Навбатдаги матбуот анжумани


Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. DSC02083.JPG

Анжуманда журналистларга ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли қонун ижодкорлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, қонун ижодкорлиги доимий ҳаракатдаги жараён бўлиб, давр тақозоси ва тараққиёт унинг олдига доимо янги-янги вазифаларни қўйиши табиий. Адлия вазирлиги мамлакатимизда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Вазирлик томонидан биргина, 2013 йил давомида 56 та, 2014 йил 1-чорагида 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2013 йил давомида эса 1081 та, 2014 йил 1-чорагида 268 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳаларнинг барчаси мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Бунда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган қонун лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда Концепцияда назарда тутилган 48 тақонун лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса, унинг доирасидаги 13 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда вазирлик бевосита иштирок этди.

Бундан ташқари, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг I бўлимида назарда тутилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни билан боғлиқ масалалар Адлия вазирлигига юклатилган. Мазкур бўлимда 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш назарда тутилган бўлиб, ҳозирда бу борада манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қонун ижодкорлиги жараёнлари изчил амалга оширилмоқда. Давлат дастурида назарда тутилган қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Матбуот анжуманида амалга оширилаётган муҳим ишлардан яна бири сифатида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган фаолият ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Таъкидланганидек, ҳозирда ҳамкор идоралар билан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

DSC02083.JPGСўнгги йилларда мамлакатда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилишига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, бир-бирини такрорлайдиган ёки етарли даражада тартибга солинмаган ёхуд эскирган ва замонавий талабларга жавоб бермайдиган рухсатномаларни янада қисқартириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилиб улар қонунчилигимизда ўз аксини топди.

Вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам фаолиятнинг муҳим йўналишларидан саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги қарори билан тасдиқланган “Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида бевосита Адлия вазирлиги томонидан тегишли қарорлар ишлаб чиқилмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самараси мазкур соҳадаги вазифаларнинг мукаммал қонунчилик асосларига бевосита боғлиқдир. Анжуманда шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий соҳалар доирасидаги дастурлар бўйича ишлаб чиқиш назарда тутилган бир қатор қонунлар ҳақида журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.