Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Юртнинг келажаги ёшлар қўлида!


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Камолот ЁИҲ ва Maънавият тарғибот маркази Бухоро вилояти бўлими билан ҳамкорлигида Бухоро вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида жорий йилнинг июнь-июль ойларида “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир. Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкинлиги таъкидланганди.

Мустақилликнинг дастлабки йилидаёқ, аниқроғи, 1991 йилнинг 20 ноябрида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган эди. Мазкур қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда босқичма – босқич амалга оширишга имконият яратиб берди. Ушбу Қонуннинг 1-моддасида, “Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир”, – дея мустаҳкамлаб қўйилган.

DSC02083.JPGТадбирларда сўзга чиққанлар қайд этишганидек, мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. Юртбошимиз таъкидлаганидек “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир”. Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Тадбирларда қайд этилганидек, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари мазмун моҳиятини, ёшлар ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни уларга етказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Тадбирларда мазкур қарорда белгиланган вазифалар, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга бўлиш учун яратилган имконият ва имтиёзлар, ёшлар манфаатлари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қуватлаш, глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.