Янгиликлар
Сайлов қонунчилигига бағишланди
Бухорода «Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилигининг янада демократлашуви» мавзусида семинар ўтказилди. Унда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари, котиблари, маҳаллий ҳокимликларнинг ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида сайлов қонунчилигига сайлов ҳуқуқи эркинлиги принципининг янада тўлиқроқ амалга оширилиши, мамлакатимиз сайлов тизимининг янада демократлашуви, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароит яратиш самарадорлигини ошириш, сайловларнинг очиқлиги принципларини мустаҳкамлаш бўйича киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фикр алмашилди.
Сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар сайловларни демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Семинарда сайлов қонунчилигига оид мавзуларда маърузалар тингланди.