Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Касбим - фахрим


Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

DSC02083.JPG

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ҳудуддаги фуқароларга ва юридик шахсларга юридик хизмат кўрсатиб келаётган давлат нотариал идоралар нотаруслари ўртасида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига бағишлаб, “Касбим - фахрим” деб номланган кўрик танловининг ташкил этилиши ҳам юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишни мақсад қилганлиги билан аҳамиятлидир.

Маълумки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан улар ўртасида тузиладиган мулкий характердаги шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда томонлар зиммасига олган мажбурияларни ўз вақтида тўлиқ бажарилишига боғлиқдир. Шу боис, шартномаларнинг тўғри ва қонунда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлашда нотариал идоралари муҳим ўрин тутади.

“Нотариат тўғрисида”ги қонунга асосан, Ўзбекистон Республикасида нотариат - қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий институтдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилнинг 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берди. Ушбу Фармонга асосан, 2010 йилнинг 15 майидан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти тугатилди. Бу эса, нотариал идораларининг самарали тармоғини тузиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратишга хизмат қилди.

“Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга асосан бўлажак нотариусларга қўйиладиган малака талаблари кучайтирилиб, ёши, муддатли стажировка, қасамёд қилиш тартиблари ҳам белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, нотариал идоралар қошида ташкил этилган банк шахобчалари ундириладиган тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминали ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси нотариуслар томонидан фуқароларга ҳамда юридик шахсларга кўрсатилаётган юридик хизмат сифатини яхшилашни таъминлашга, нотариат институтининг нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.

DSC02083.JPG

Мазкур танлов давлат нотариуслари иш фаолиятини баҳолаш йўли билан аҳолига кўрсатилаётган юридик хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш, иш юритишнинг илғор услубларини жорий этиш, нотариал идора ходимларининг ўз касбларига нисбатан масъулиятини кучайтириш, улар ўртасида ишчанлик муҳитини шакллантириш ҳамда самарали фаолият юритаётган нотариусларни рағбатлантириш, илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборатдир.

Танловда иштирокчилар сўнгги йилларда нотариат институти такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касб этикаси одоби, муомала маданияти, қонунчилик тарғиботи, нутқ маданияти ҳамда бадиий чиқишлар асосида ўзаро беллашдилар.

Қизиқарли ўтган танлов шартларига кўра, соҳанинг ҳар томонлама нуфузини ошириш, аҳолига юридик хизмат кўрсатиш самарасини кўтариш, билим ва тажрибаси билан ҳамкасблари орасида катта ҳурматга эга бўлган ходимлар танлов ғолиблари деб топилиб, ташкилотчиларнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.