Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Андижон вилояти

Қўрғонтепа туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Наманган вилояти

Учқўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тошкент шаҳри

Бектемир туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Миробод туман 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Чилонзор туман 11-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Олмазор туман 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари орқали тақдим этилади. (Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 24 ноябрь) 

Телефонлар: (0371) 236-78-52, 233-44-48. 


Рўйҳатга қайтиш