Бухоро вилояти адлия бошқармаси қўйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади
1. Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи котиби
Қўйилган талаб : Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
2. Бухоро туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси 0.5 (ярим) ставка
Қўйилган талаб : Олий махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
3. Бухоро шаҳар 11-сон давлат нотариал идораси нотариуснинг котиби ярим (0.5) ставка
Қўйилган талаб : Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
номзоднинг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчаирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
яшаш жойидан маълумотнома.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2016 йил 25 декабрбргача Бухоро вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон: (0-365) 223-13-10, (0-365) 223-21-20.