Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
КОРРУПЦИЯ: УНГА ҚАРШИ КУРАШ АСОСЛАРИ

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг мажлис баёни ижроси бўйича Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ҳамкорликда “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

24
Нодавлат нотижорат ташкилотлари самарадорлиги йўлида

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди.

24
ШАРТНОМА ИНТИЗОМИ - МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ

Адлия вазирлиги томонидан “Шартномавий муносабатларнинг хуқуқий асоси” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда эркин бозор иқтисодининг негизини ташкил этадиган тарафлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокамалар марказидан ўрин олди.

22
Сайёр қабул - муаммоларни жойида ҳал этиш воситаси

Ахборот эркинлигини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни таъминланмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриш имконияти мавжуд эмаслиги ҳаммага аён.

19
Юридик хизмат самарадорлиги ошмоқда

Маълумки, ҳудуддаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш, ташкилий тадбирлар, катта ҳажмдаги таҳлилий ишлар, зарурий материаллар ва маълумотлар тўплаш, ҳужжатлар лойиҳа матнини тузиш ва уни ҳар томонлама асослантириш, ҳужжатлар лойиҳасини келишиш, дастлабки ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек идора, муассаса, ташкилотларда қабул қилинаётган буйруқлар ёки тузилаётган шартномалар ҳамда бошқа шу каби жараёнларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабига оғишмай риоя этиш ўз навбатида юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулиятларини янада оширишни талаб этади.

17
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

15
Тарғиботчилар учун тадбир

Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида ҳақиқий етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.

15
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 6 июндан 12 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/16-сонли «Банклар томонидан векселлар билан операцияларни амалга ошириш қоидалари, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.