Yangiliklar
Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.
Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
2016 йил 3 ноябрь куни соат 16.00 да Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Республика Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётида оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.