Yangiliklar
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Ҳар бир фуқаро Конституция ва Қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан ҳисобланади. қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик эса, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ.
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.
Ғиждувон тумани Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва Қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш ҳамда конституциямизнинг мақсад ва вазифаларини ёшларга тушунтириш бўйича учрашув ўтказилди.