Yangiliklar
“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди.
Бухоро вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Камолот ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамда ҳудуддаги ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида “Чегара посбонлари” мусобақаси ўтказилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: коррупцияга карши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусида семинар ўтказилди.