Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

09
“Ўзбекистон учун овоз бераман”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.


07
Сайловлар – халқ иродасининг ёрқин тимсоли

Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар сиёсий ҳаётини сайловларсиз тасаввур қилиш қийин. Айнан сайловлар воситасида давлат ҳокимияти ва маҳаллий вакиллик органлари шаклланади, мамлакатнинг сиёсий элитаси вакиллари сайланади. 


04
Сайловлар – демократия кўзгуси

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам талаб қилади.


02
Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.


01
Қонунлар тарғиботи

Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

31
ЭЪЛОН

2016 йил 3 ноябрь куни соат 16.00 да Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.

28
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари

Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.


26
Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолати

Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг юридик хизматлари ходимлари учун “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолати” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

25
Суд-ҳуқуқ ислоҳотларида навбатдаги қадам

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказишни таъминлашга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

24
Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари

Республика Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётида оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди.