Yangiliklar
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг мажлис баёни ижроси бўйича Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ҳамкорликда “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди.
Ахборот эркинлигини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни таъминланмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриш имконияти мавжуд эмаслиги ҳаммага аён.
Маълумки, ҳудуддаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш, ташкилий тадбирлар, катта ҳажмдаги таҳлилий ишлар, зарурий материаллар ва маълумотлар тўплаш, ҳужжатлар лойиҳа матнини тузиш ва уни ҳар томонлама асослантириш, ҳужжатлар лойиҳасини келишиш, дастлабки ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек идора, муассаса, ташкилотларда қабул қилинаётган буйруқлар ёки тузилаётган шартномалар ҳамда бошқа шу каби жараёнларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабига оғишмай риоя этиш ўз навбатида юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулиятларини янада оширишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.
Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида ҳақиқий етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.