Yangiliklar
Маълумки, ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт йўллари ҳар доим ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб келган. Уларнинг дуолари навқирон авлодга куч-қувват, ғайрат шижоат бағишлайди.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганига бир йилдан ошди. Бу ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади.
Адлия вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.
Кишилик жамияти тарихан ўзгарувчан ҳодиса. Айниқа, охирги юз йилликлар давомида инсоният мисли кўрилмаган даражадаги тезкор тараққиёт ва ривожланиш босқичини бошидан кечирмоқда. Фан-техника тарақиёти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти, турмуш даражаси, меҳнат унумдорлиги ортиб бормоқда.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти каттадир.