Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 220-21-45

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
Ҳуқуқ билимдонлари сараланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар 35-мактабида умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.

29
ЭЪЛОН

2015 йил 1 май куни соат 10.00 да Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

28
Ярмарка: ҳамкoрлар сафи кeнгаяди

Бухоро шаҳрида анъанавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

24
Ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш

Адлия вазирлигида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка тўлиқ эркинлик бериш, янада кенг имкониятлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

23
Адвокатуранинг долзарб вазифалари: миллий ва хорижий тажриба

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси томонидан Германиянинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳрида “Адвокатуранинг долзарб вазифалари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.

22
Кексалари эъзозланган юрт

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

21
Меҳнатга муносиб рағбат

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилмоқда. Зеро, улар юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишига катта ҳисса қўшган.

21
Юридик хизматни янада такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

20
Ватанпарварлик Юрт тараққиётига хизмат қилишдир

Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.