Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 декабрдаги 349-ум-сонли буйруғига асосан “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокати Охунжанов Акрамжон Солижановичга 2009 йил 8 майда берилган NA №000081-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131 ва 15-моддаларига мувофиқ суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар “SHAXINA-ZARINA” адвокатлик бюроси адвокати Уразумбетова Дилноза Балтабаевнага Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 25 ноябрда берилган QR №000173-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 30 ноябрдаги 285-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 8 октябрдаги 444-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги "JUMAYEV BAYMAKH–AMMAT RAHMATOVICH" адвокатлик бюроси адвокати Жумаев Баймахаммат Рахматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000078-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми 2 ой муддатга тўхтатилди.
Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 97-А-ум-сонли буйруғига асосан Қибрай туманида жойлашган “QALQON-FAYZ” адвокатлик бюроси адвокати Махкамов Жамшид Джураевичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TN №001091 рақамли лицензиянинг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 августдаги 387-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлик фирмаси адвокати Хабибов Махмуд Хамидович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000198-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.
Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 8 июлдаги 190-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “KONSALTING YURIDIK GLOBUS” адвокатлик фирмаси адвокати Сабитов Абиджан Ахметовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 майда берилган АN №000042 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №206-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Ибрагимова Шахноза Уткуровнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 07.04.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.