Yangiliklar
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Бухоро вилоят адлия бошқармасида ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.
2016 йил 10 февраль куни соат 16.00да Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Мустақил Ўзбекистон шароитида оила қадриятлари ҳар бир оиланинг иқтисодий, маданий, касб-кор жиҳатдан равнақ топишини англатади. Оила ва оила муаммолари ҳамиша давлатнинг диққат-эътибори ва ҳимоясида бўлиб келмоқда.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари юридик хизмат ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билимларни пухта ўзлаштирган ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.