Yangiliklar
Бухоро вилоят адлия, Ички ишлар, Молия бошқармалари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “2014 йил 20 январдаги Ўзбекистон Республикасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини суд, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлик субъектларининг кенг доирасида, айниқса хорижий инвесторларга ва жамоатчиликка кенг ёритиб бериш мақсадида Бухоро вилоят Санъат коллежида ва вилоят Хўжалик судида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
2014 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида норматив ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил иститути Бухоро ҳудудий бўлинмаси томонидан «Бухоро вилоятида фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари» мавзусидаги ҳисобот конференцияси ташкил этилди.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.