Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Буюк аждодларга муносиб эҳтиром

Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.

10
Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида

Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

07
Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлат ва жамият асоси

Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Бинобарин, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.


31
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2013 йилда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

28
Кичик бизнес рағбатига хизмат

Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳамда даромадларини оширишнинг энг самарали ва оқилона йўли – бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос турли макроиқтисодий ўзгаришлар ва талабларга тез мослашиш имкониятларига эгалиги билан устувор аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашнинг муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади.

23
Комиссия йиғилиши

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Уни мазкур комиссия раиси, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсанов бошқариб борди.

17
Ватан посбонлари шарафланди

Бухоро вилоят мусиқали драма театри биносида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

15
Ватаннинг мустаҳкам таянчлари!

Вилоят ҳокимлиги, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят прокуратураси ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда “Биз ватанга қоямиз, мустаҳкам ҳимоямиз!” шиори остида ўтказилган фестиваль “Ватан ҳимоячилари куни” учун муносиб туҳфа бўлди.

13
Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир

Адлия органлари томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан турли ҳуқуқий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

10
Профессионал армиянинг асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлари доирасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.