Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Коммунал соҳадаги қонунчилик

Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида “Фуқароларнинг коммунал соҳадаги истеъмол маданиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

06
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.

06
Конституция – миллат келажагининг ҳуқуқий пойдевори!

Бухоро муҳандислик техника технологиялари институтида “Конституция – миллат келажагининг ҳуқуқий пойдевори!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ҳамда Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиларининг маърузалари асосида ташкил этилган мазкур тадбирнинг асосий мақсади, ёшларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаолликларини оширишдир.

06
Ҳуқуқий саводхонлик-фаровон келажак кафолати

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил интститути Бухоро ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган “Ҳуқуқий саводхонлик-фаровон келажак кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

05
Байрамга бағишланган тадбир

Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

05
Конституция ва ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Камолот ЁИҲ, адлия бошқармаси, сиёсий партиялар ҳамкорлигида “Конституция ва ёшлар: эзгу ғоялар рўёби!” шиори остида акция ташкил этилди.

02
Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро Давлат Университети қошидаги 4-сон академик лицейида “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусида анжуман ташкил этилди.

27
Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолати

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш бўйича инспекциялар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек инспекциялар фаолиятига услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

22
Эртамиз бугундан бошланади!

Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллик байрамини кенг нишонлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2013 йил 15 ноябрдаги буйруғи қабул қилиниб, вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари туман (шаҳар)ларга бириктирилди.

20
Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш йўлида

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ўтказилаётган ҳуқуқий экспериментда Бухоро вилоятидаги 89 субъект фаол иштирок этмоқда.