Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

26
Ярим йиллик фаолият таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Йўлдошев раислигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

24
Ҳуқуқий нашрлар истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда аҳолини ҳуқуқий нашрлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама этилди.

18
Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш

Бухоро вилоятида “Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВнинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар-тренинг Словениянинг Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг матбуот хизмати ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида тренерлар томонидан иштирокчилардан бугунги семинардан қандай натижа кутаётганликлари тўғрисида фикрлари тингланди.

16
Мустақиллик моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 июлдаги баёни ижроси юзасидан мустақиллик байрамига бағишлаб Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар ўтказилди.

15
Қонун лойиҳаси синовларининг дастлабки натижалари

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ўртасида ташкил этилган онлайн-видеоконференцияда ушбу ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

12
Лойиҳа муҳокамасига бағишланди

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда вилоят Халқ таълими бошқармаси ва туман бўлимлари ахборот хизмати бўйича масъул ходимларига ўқув-семинар ташкил этилди.

11
Электрон кутубхона

Ўзбекистон Республикаси томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

10
Фаолиятни кучайтириш зарур

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

09
Илмий-амалий конференция

Тошкентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги: илмий-назарий асослар ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

04
Ҳуқуқий экспериментда ННТлар иштироки

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида “Ҳуқуқий экспериментни амалга оширишда ННТларнинг иштироки ва муносабатининг муҳим масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.