Yangiliklar
Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 22 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.
Бухоро вилоятида “Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВнинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар-тренинг Словениянинг “Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг матбуот хизмати ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида тренерлар томонидан иштирокчилардан бугунги семинардан қандай натижа кутаётганликлари тўғрисида фикрлари тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 июлдаги баёни ижроси юзасидан мустақиллик байрамига бағишлаб Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар ўтказилди.