Yangiliklar
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги: илмий-назарий асослар ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида “Ҳуқуқий экспериментни амалга оширишда ННТларнинг иштироки ва муносабатининг муҳим масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Эрта никоҳга қаршимиз!” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
“Обод турмуш йили” муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори Н.Холова маъруза қилиб, оила муқаддас даргоҳ, оналар ва балалар саломатлигини мустаҳкамлаш зарурлиги, оталик ва оналик ўзи билан биргаликда фарзандларини бахтли ва соғлом кўриш ҳиссиётини уйғотиши бу дунёдаги барча инсонларга хос истак эканини таъкидлади. Зеро, президентимиз таъкидлаганларидек, “Соғлом она-соғлом бола тушунчасини тизимли равишда аҳолининг онгига етказишни амалга ошириш зарур”.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан “Аёл ва бола ҳуқуқлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлигининг яна бир муҳим вазифаси идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига услубий кўмак бериш ҳисобланади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари қабул қилиниб давлат рўйхатидан ўтказилган.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизими ва соҳага оид қонунчиликнинг халқаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.