Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.
Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “27 ИЮНЬ - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаол иштироки ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликдаги самарали фаолият” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.
Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармон ижросига бағишланган ўрганиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.