Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

22
Ёшлар ва қонун

Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

17
Инсон ҳуқуқлари - ОАВ нигоҳида

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдаги бош вазифа»мавзусида семинар ўтказилди.

15
Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

10
Ёшлар билан мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланган. Шу мақсадда вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган учрашув Бухоро Ҳуқуқшунослик коллежининг битирувчи босқич талабаларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

09
Ватан келажаги эгалари

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Мухтор Ашрафий” номидаги Санъат коллежида “Ёшлар ва хотин-қизларнинг салбий ғоялари таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, уларнинг маънавиятини кучайтиришга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларни ташкил этиш” ва “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда вилоят прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси, Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

09
Адолат ва қудрат тимсоли

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

09
Давлат бошқарувини янада демократлаштириш йўлида

Тошкент давлат юридик университетида “Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида парламент ислоҳотларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

08
Қонунчилик ташаббусларининг мақсади - давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришдир

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида “Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.