Yangiliklar
Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бухоро вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2016 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 21 декабрда тасдиқланган “Вилоятда 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топди.
Истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. 25 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар қилинди.
Ўзбекистон мустаққиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорликда туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали ана шу эътиборнинг ёрқин далили бўлди.
Вилоят адлия бошқармаси, Когон шаҳар ДНИ, Когон шаҳар ФҲДЁ бўлими ҳамкорликда Когон шаҳридаги “Туркистон” ва “Ф.Хўжаев” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Қонунлар адолат манбаи ва мезонларидир” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
2016 йил 5 май куни соат 14.00 да Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.