Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Нашрлар

Тадбиркорлик соҳасида жавобгарлик либераллаштирилмоқда

Сана: 14.08.2015    

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий қилиш, ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва шундай субъектларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Тадбиркорлик тараққиётининг қонунчилик кафолатлари

Сана: 11.08.2015    

Бугунги кунда мамлакатимизда, борингки, ривожланаётган барча хорижий давлатларда иқтисодий муносабатларнинг катализатори сифатида эътироф этилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга рухсат бериш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ҳамда уларнинг мустақил фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, шу орқали уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш давр талаби ҳисобланади.


Ёшларга ибрат бўлайлик!

Сана: 06.08.2015    

Барибир, йиллар давомида орзу-ниятлар қилиб, тўй-томоша бергандан кейин ёшларнинг бахтли яшаб кетишларига, уларнинг қўша қаришларига рағбатни катталар, қолаверса кекса ота-оналар бермоғи ҳам фарз, ҳам қарз эмасми?! Бир оиланинг арзимас баҳона билан ажрашиб, барбод бўлганидан кўра, ўша оилада чақалоқ йиғиси эшитилгани минг бора афзал эмасми? Ёшларнинг бир-бирини тушуниб кетишлари учун маълум вақт ва муддат лозим-ку. Бу ишда ота-онанинг ўрни ва хизмати беқиёсдир.


Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишнинг мамлакат тараққиётида тутган ўрни

Сана: 06.08.2015    

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин янги бозор муносабатларига асосланган иқтисодий тузум йўлини танладик. Бунда асосий эътибор республикамиз аҳолисининг ўрта қатламини қўллаб-қувватлашга, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга йўналтирилди. Истеъмолда хусусий мулк, хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес тушунчалари пайдо бўлди. Хорижий давлатлар билан алоқалар, хусусан саноат ва савдо-сотиқ соҳасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.


Тадбиркор ва адвокат

Сана: 04.08.2015    

 Бугунги кунда мамлакатимизда, борингки, ривожланаётган барча хорижий давлатларда иқтисодий муносабатларнинг катализатори сифатида эътироф этилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга рухсат бериш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ҳамда уларнинг мустақил фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, шу орқали уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш давр талаби ҳисобланади.


Васий ва ҳомийларни танлаш ва васийликка ёки ҳомийликка берилиши керак бўлган шахсларни ҳисобга олиш

Сана: 04.08.2015    

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб кўрсатилган. 64-моддага мувофиқ “Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради”, деб таъкидланган. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир қонуни ана шу асосий қомусимиздан келиб чиқади.


Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш жараёни

Сана: 03.08.2015    

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ республикамизда барча соҳаларда, шу жумладан, ҳуқуқий соҳада кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бундай ислоҳотлар орасида маъмурий қонунчилик тизимини такомиллаштириш, жумладан, давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий жазоларни қайта кўриб чиқиш, жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.


Ватанпарварлик ва фидойилик юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир

Сана: 29.07.2015    

Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмоқда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.


Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар адлия органлари ҳимоясида

Сана: 27.07.2015    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1602-сонли қарорида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси белгиланган.


Чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аҳамияти

Сана: 21.07.2015    

Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас.



Нашрлар 161 - 170 из 282
Начало | Пред. | 15 16 17 18 19 | След. | Конец