Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномаларни расмийлаштириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Никоҳ шартномаси қандай тартибда тузилади?

Шу ҳакда тушунча берсангиз.

Эр-хотин ўртасида мол-мулклар қандай тартибда бўлинади, бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Эр-хотиннинг умумий мулки улардан бирининг талаби буйича, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам бўлиниши мумкин. Шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мулкдаги улушига ундиришни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлишни талаб қилган тақдирда ҳам умумий мулк бўлиниши мумкин.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Тақдир тақозоси билан ёлғиз қолдим, ҳомиладорман, маълумотим олий.

Ўзим ва 1 нафар вояга етмаган боламни боқиш учун ишга кириш масаласида Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига мурожаат қилдим. Аммо улар менинг ҳомиладорлигимни важ қилиб, ишга қабул қилишмаяпти. Ҳомиладор ва вояга етмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда қандай имтиёзлар мавжуд?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Ёлғиз она фарзанди туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?

Туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва ёзма ариза тақдим этилади. Аризада бола, она ва отанинг фамилияси бир хилда онанинг фамилияси бўйича кўрсатилади.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносини гаровга қўйиш учун ўзим яшаб турган Бухоро шаҳридаги нотариал идорага мурожаат қилганимда

нотариус менга биномни гаровга қўйиш учун бино жойлашган тумандаги давлат нотариал идорасига мурожаат қилишим лозимлигини айтиб, ҳужжатларимни қабул қилмади. Нотариуснинг ҳаракати қонунийми?

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Турмуш ўртоғим билан 10 йилдан буён қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаяпмиз, лекин ўртамизда фарзандимиз йўқ. Оилам бут бўлиши учун синглимнинг боласини асраб олмоқчиман.

Шу масалада қаерга мурожаат қилай ва қандай ҳужжатлар тақдим этишим лозим?

Имкониятим чеклаганлиги сабабли давлат ташкилотларига бевосита бора олмайман. Шу муносабат билан давлат ташкилотларига электрон тарзда интернет тармоғи орқали мурожаат қилишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий Низомнининг 5-бандига асосан Мурожаатлар оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкинлиги белгиланган.

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

“Васиятнома” деганда нима тушунилади ва уни ёзиб қолдиришим учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкини (уй-жой, автомототранспорт, бино иншоот ва бошқалар) ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда уни тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси “васият” деб эътироф этилади.


Сизнинг саволингиз 21 - 40 из 124
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все